1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 апреля, 08:49 355 0

Боғча тарбиячилари намойиши ортидан МТТ директори яна ишдан олинди — видео

Қорақалпоғистонда қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган директор суд қарорига асосан қайта директорликка келиши сабабли тарбиячилар автомобиль йўлини тўсиб қўйди.
Боғча тарбиячилари намойиши ортидан МТТ директори яна ишдан олинди — видео
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 31 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани 1-сонли давлат МТТнинг ходимлари ташкилот раҳбарини лавозимдан олиш учун кўчада намойиш ўтказди.  

Маълум бўлишича, ДМТТнинг директори Э. Бекбергенова 2018-2020 йиллар давомида 399,2 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган ва 2020 йил 21 декабрида ишдан олинган. 

Аммо 24-25 март кунлари суд қарорига асосан Э. Бекбергенова лавозимига қайта тикланган. Шундан сўнг, МТТ ходимлари намойиш ўтказган.

5 апрель куни Э. Бекбергенова қайта лавозимидан четлаштирилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей