1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
5 апреля, 18:13 948 0

Ўқитувчи 21 ёшли танишининг шахсий фотоларини тарқатмаслик учун $400 сўради

Обрўли институтда ишловчи 27 ёшли ўқитувчи Ситора А.дан талаб қилинган пулларни олаётганида ушланди. 
Ўқитувчи 21 ёшли танишининг шахсий фотоларини тарқатмаслик учун $400 сўради
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, 2 апрель куни Самарқанд шаҳрида 21 ёшли Ситора А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, товламачалик ҳолати ҳақида маълум қилади.

Аниқланишича, институтда ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши Ситорага тегишли шахсий фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик учун 400 АҚШ доллари талаб қилади.

27 ёшли Вохид Ф. 2 апрель куни соат 13:00 $400 ни Ситора А.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Вохид Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Бекобод ва Наманганда ҳам шунга ўхшаш товламачилик ҳолатлари аниқланганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей