1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 апреля, 10:47 479 0

ДХХ томонидан бир йил ичида 4 та террорчилик актининг олди олингани маълум қилинди

Террорчилик актининг иккитаси Ўзбекистонда содир этилиши режалаштирилган бўлган.
ДХХ томонидан бир йил ичида 4 та террорчилик актининг олди олингани маълум қилинди
Фото: UzNews.uz
ДХХ Матбуот хизмати 2020 йилда 4 та террорчилик актининг олди олингани ҳақида маълум қилди. Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган бўлган. 

Шунингдек, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилган.

“Экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди”, - дейилади ДХХ Матбуот хизмати маълумотида.   

Қайд этилишича, 2020 йилда ДХХ идоралари саъй-ҳаракати билан 747 кгдан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди.

540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.

Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон чегараларидан ноқонуний олиб ўтилган 58,3 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинди.

Бундан ташқари, президентнинг топшириғига кўра амалга оширилган “Меҳр 3” ва “Меҳр 4” гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган 122 нафар аёллар ва болалар мамлакатга олиб келинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей