1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
4 апреля, 19:01 386 0

Андижонда 4 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ: жабрланганлар бор — видео

Шаҳрихон туманида “Кобальт”, “Нексия-3”, “Ласетти” ва “Дамас” автомобиллари тўқнашиб кетди.
Андижонда 4 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ: жабрланганлар бор — видео
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча, 3 апрель куни соат 15:40 ларда, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 41 ёшли З.И. бошқарувидаги “Кобальт”, 26 ёшли Х.Қ. бошқарувидаги “Нексия-3”, 30 ёшли А.Х. бошқарувидаги “Ласетти” ва 32 ёшли А.С. бошқарувидаги “Дамас” иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, “Кобальт” ҳайдовчиси З.И. ва “Дамас” йўловчиси М.А.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ бўйича Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей