1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
5 апреля, 11:15 311 0

Тутберидзенинг катта шоуси: Тошкентда номдор фигурали учиш усталари томоша кўрсатишади

25 апрель куни Humo Arena муз мажмуасида Этери Тутберидзенинг «Муз устида чемпионлар» катта шоу томошаси бўлиб ўтади.

Тутберидзенинг катта шоуси: Тошкентда номдор фигурали учиш усталари томоша кўрсатишади

Ташкилотчи  – Ўзбекистонда маданият, санъат ва спорт соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келаётган Art uz promotion agency компанияси.

Бундай миқёсдаги муз намойиши Ўзбекистонда биринчи марта бўлиб ўтади. Ушбу ноёб лойиҳани фигурали учиш бўйича дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири – Этери Тутберидзе тақдим этади.

«Муз устида чемпионлар» шоуси – сайёрамизнинг энг номдор фигурали учувчиларининг ноёб томошаси ва уларнинг намунали чиқишлари намойиши. Бу дастур ушбу нафис спорт турининг мухлисларида катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, фигурали учиш санъатини талаб ва машҳурликнинг энг юксак чўққисига олиб чиқади.

Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари учун Тутберидзенинг юлдузли ўқувчилари, шунингдек, таклиф қилинган меҳмонлар – Россия фигурали учиш бўйича терма жамоаси вакиллари ўз чиқишларини тақдим этишади. Улар йирик спорт мусобақаларида ўзларига катта мукофотларни қўлга киритиш имконини берган дастурларини намойиш этадилар. Томошабинлар фигурали учиш усталари ижросидаги сакраш, айланиш ва шу каби қатор мураккаб элементларни кўришга муяссар бўладилар. Шоуга киритилган диққатга сазовор чиқишлар жаҳон фигурали учиш тарихи саҳифаларидан муносиб ўрин олган.

Шоу иштирокчилари – Россия терма жамоасининг энг номдор фигурали учувчилари. Улар орасида Олимпия, жаҳон ва Европа чемпиони Алина Загитова, Олимпиада ўйинларининг кумуш медали икки карра совриндори Евгения Медведева, 2021 йил жаҳон чемпиони Анна Шчербакова бор. Шунингдек ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Камила Валиева, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Элизабет Турсинбаева, Европа чемпиони Алёна Косторная, Европа чемпионати кумуш медали совриндори Морис Квителашвили ва меҳмон юлдузлар – Россия терма жамоаси етакчи спортчилари ҳам борлигини таъкидлаш жоиз.

«Муз устида чемпионлар» лойиҳаси иштирокчилари спортнинг гўзаллиги ва қудрати, жозибаси ва кўлами уйғунлиги тимсолларидир. Пойтахтда намойиш этиладиган лойиҳа замонавий фигурали учиш спорти вакиллари ва уларнинг жаҳон миқёсидаги ютуқларини бирлаштиради.

«Муз устида чемпионлар» – бу спортчиларнинг кучи, муваффақияти ва саломатлигининг ёрқин намунаси. Ҳар бир томошабинда беихтиёр кузатувчи мақомидан жараён иштирокчиси мақомига ўтиш ва спортни ўз соғлом турмуш тарзининг бир қисмига айлантириш истаги туғилади.

Лойиҳа ижтимоий йўналтирилган. Шоу мақсади фақатгина кўнгил очиш эмас. Энг муҳими, лойиҳа ташкилотчилари ва иштирокчилари ўз олдиларига спорт фойдалигина эмас, балки истиқболли ҳам эканлигини кўрсатиш вазифасини қўйганлар.

Бугунги кунда фигурали учиш – спортнинг энг оммавий турларидан бири. Спортчилар профессионал фаолиятлари тугаганидан кейин ҳам ишсиз қолмайдилар. Ҳаётини бу соҳага бағишлаганлар ўз ишларини муваффақиятли бизнесга айлантиришлари, шу орқали спорт клубларида шуғулланишни истаганлар сонини ошириш, шунингдек мазкур йўналишни ривожлантириш учун сармоядорларни жалб қилишга қулай имкониятлар яратишдек хайрли ишларга бош бўлишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январида Art Uz Promotion Agency компанияси шаҳарда  очиқ осмон остидаги муз майдонида учиш ижтимоий лойиҳасини ҳам амалга оширган эди. Муз майдони пойтахт марказида, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида жойлашди. Очилиш маросимида таниқли россиялик фигурали учиш устаси Алексей Ягудин иштирок этди.

Чипталарни myticket.uz сайтида харид қилиш мумкин. Чипталар нархи 150 минг сўмдан бошланади. Батафсил маълумот учун телефон: +99895 1698787.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей