1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
4 апреля, 17:31 1922 0

“Фарғонада икки эркак томонидан калтакланган аёл” воқеасига тушунтириш берилди — видео

Аёл эри ва эрининг Миллий гвардияда ишлайдиган акаси томонидан калтакланган.
“Фарғонада икки эркак томонидан калтакланган аёл” воқеасига тушунтириш берилди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада аёл киши эри ва унинг Миллий гвардияда ишлайдиган акаси томонидан резина дубинка билан калтаклагани айтилган видеолавҳа тарқалди. Видеолавҳада юз-кўзи кўкарган аёл эри ва унинг акаси томонидан калтакланганини айтган.  

Аниқланишича, воқеа 2020 йил июнда содир бўлган. Аёлни калтаклаган эркакларнинг бири шаръий никоҳдаги эри бўлиб, Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлайди, иккинчи эркак эса эрининг акаси, Миллий гвардия ходими бўлган.

Журналистик суриштирувда аниқланишича, аёл асли Қирғизистонлик бўлиб, Фарғонада яшайди. 2019 йилгача аёл йигит билан шаръий никоҳда яшаб келган. Никоҳидан бир нафар фарзанди бор. 

Аёл бир неча йил аввал Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан судланган. Йигит бу аёл билан яширинча яшаб юрган, 2020 йил бошқа аёл билан расмий никоҳдан ўтади. Бундан хабар топган шаръий никоҳдаги аёл жанжал кўтариб, шаръий эрига тўйдан бир кун аввал шарт қўяди. Шартида, ўзаро туғилган фарзандига оталикни белгилашни ва фамилиясини беришни, акс ҳолда йигитнинг тўйини бузишини ва шарманда қилишини айтади. Иложсиз йигит тўйдан бир кун олдин фарзандига фамилия бериш билан шуғулланади. Тўй ўтгач аёл йигитнинг уйига бориб, уй олиб беришини талаб қилиб яна жанжал кўтаради.

Орадан бир оз вақт ўтгач йигит ва унинг оиласи машинада кетаётганда уларни пойлаб юрган аёл машина йўлини тўсади. Ўртада яна жанжал бошланади. Машинада ўтирган янги келин ҳам тушиб, ўз қонуний эрини ҳимоя қилиш учун ўртага аралашади. Аёл шу вақт келинга ташланиб, сочини юлиб ерга йиқитиб ура кетади. Йигит уларни ажратишга ҳаракат қилади, аммо аёл келиннинг сочини қўйиб юбормагач, йигит иложсиз куч ишлатади.

Орада келиннинг сочини қўйиб юбориши учун аёлнинг қўлини тишлаб ҳам олади. Миллий гвардияда ишлайдиган йигитнинг акаси ҳам жим қараб туролмайди, у ҳам ўртага аралашади. Шу вақт икки эркак томонидан аёл калтакланади.

Ҳолат юзасидан прокуратура суриштирувни бошлаган. Йигитга нисбатан интизомий чора кўрилган. Прокурор томонидан калтакланиш қасддан деб топилмаган.

Маълум бўлишича, аёл воқеадан сўнг йигит билан ўзаро муносабатни тиклаш мақсадида бир неча маротаба ҳаракат қилган, натижа бўлмагач йигит ва унинг акасини ишдан олиш мақсадида турли ташкилотларга бир неча бор ёзма мурожаат қилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей