1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 апреля, 12:22 764 0

Тошкентда ички йўллар таъмири учун ажратилган пулларни “туя” қилган масъуллар ушланди

Улар Яшнобод тумани ҳудудидаги 6та ички йўлларни давлат стандарти даражасида таъмирлашлари керак бўлган.
Тошкентда ички йўллар таъмири учун ажратилган пулларни “туя” қилган масъуллар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар беришича, Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тумандаги ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Терговга қадар текширувда буюртмачи Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси, бош пудратчи “T.Y.” ва ёрдамчи пудратчи “T.O.” МЧЖ мансабдор шахслари тумандаги 6 та ички йўлни таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 278 млн сўмлик йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари маълум бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей