1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
3 апреля, 14:59 333 0

Golden House’нинг Assalom турар-жой мажмуалари — сизнинг Туркияда дам олишни ютиб олиш имкониятингиз

Golden House компанияси 5 апрелдан “Assalom Туркия!” акциясини бошлайди. Assalom турар-жой мажмуаларида уй харид қилган кишилар Туркияга икки кишили дам олиш йўлланмасини ютиб олишлари мумкин.
Golden House’нинг Assalom турар-жой мажмуалари — сизнинг Туркияда дам олишни ютиб олиш имкониятингиз
Таъкидлаш жоизки, “Assalom” лойиҳаси ягона фалсафий қарашлар билан уйғунлаштирилган “Комфорт” классига мансуб учта турар-жой мажмуасини ўз ичига қамраб олади. Барчамизга маълумки, уйимиз – бу фарзандларимиз ўсиб-улғаядиган ҳудуд, макон ва куч-қувват манбаидир. Одатда, биз ушбу севимли масканимизга узоқ иш кунидан кейин ҳорғин ҳолда келиб, чарчоғимизни чиқарамиз, бу ерда дилимизга яқин бўлган азиз меҳмонларимизни қувонч ила қарши оламиз. Мазкур турар-жой мажмуаларининг ҳар бир детали сизнинг хонадонингиз кенг, ёруғ, шинам ва функционал бўлиши учун, сиз яшаётган ҳудуд эса ривожланган инфратузилмаси билан қувонтиришини кўзлаган ҳолда пухта ўйлаб амалга татбиқ этилгандир.

“Assalom” турар-жой мажмуасини танлашнинг энг асосий учта сабаби

1. Сифат ва нархнинг ажойиб мутаносиблиги


Эътироф этиш жоизки, ушбу муҳташам турар-жой мажмуалари аҳолига юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Эндиликда сиз кўримсиз ва тозаланмаган аҳволдаги ҳовлилар, яроқсиз кириш жойлари, сифатсиз жиҳозланган ўйин майдончалари, ҳудуднинг муваффақиятсиз жойлашуви ва ноқулай режалаштириш ечимларига чидаб яшашга мажбур бўлмайсиз. “Assalom” мажмуаларининг ҳар биридаги хонадонлар эргономикаси, пухта ўйланган лойиҳаси, режалаштиришнинг турфа хиллилиги, энг асосийси, атрофдаги ҳудуднинг экологик тозалиги билан ажралиб туради. Шуниси қувонарлики, санаб ўтилган шунча қулайликларга қарамай, “Assalom Do‘rmon yo‘li”даги нархлар 330,9 миллион сўмдан бошланади.

2. Қишда иссиқ, ёзда эса салқин

Шуниси алоҳида эътиборга моликки, “Assalom” турар-жой мажмуалари махсус ишлаб чиқилган муаллифлик технологияси асосида барпо этилмоқда. Бунда, албатта  юртимизнинг иқлим шароити ва сейсмологик хусусиятлари ҳам ҳисобга олингандир. Демак, юқоридаги жиҳатлардан келиб чиқиб, уйларнинг деворлари учта қатлам: юк кўтарувчи панель, қўшимча иситгич ва қоплама панелларидан иборатдир. Бунда иккинчи қатлам нафақат намунали иссиқлик изоляциясига эришишга имкон беради, балки хонадонларни кўча шовқинидан ҳам ҳимоя қилади. Аҳоли ўз қозонхонасига эгалиги  туфайли шаҳар иситиш мавсумига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзлари истаганларича  ҳароратни мустақил равишда созлашлари мумкиндир. “Assalom” иншоотларининг сейсмик қаршилиги эса 9 баллни ташкил этади.

3. Ажойиб, сифатли таъмир ва замонавий ошхона тўплами совға тариқасида

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, яратилган юқори даражадаги қулайликларни кўриб зудлик билан “Assalom” турар-жой мажмуаларига кўчиб ўтиб, яшагинг келади.  Хонадон соҳиблари бекорчи таъмир ишлари учун ортиқча вақт, куч ва асабларини сарфламасликлари, шунингдек, инсофсиз усталар ва сифатсиз қурилиш материалларидан азият чекмасликлари учун “Golden House” мазкур лойиҳани тўлиқ қурилиш ҳолида фойдаланишга топширишни кўзлаган ҳолда иншоотларни қурмоқда. Зеро, хонадонингиз остонасини илк маротаба хатлар экансиз, энг аввало, юқори сифатли жиҳозланган сантехника воситалари, ҳаммомдаги керамик плиталар, мустаҳкам эшиклар, ламинат поллар, электр энергия жиҳозлари ҳамда  индивидуал иситиш тизими эътиборингизни тортмай қўймайди. Замонавий ва функционал ошхона тўплами эса сизга ўзгача қувонч бағишлаши учун муносиб сабаб бўла олади.

Туркияга таътилни қандай қўлга киритиш мумкин?

Жорий ёз фаслида “Assalom Maxtumquli”, “Assalom Sohil” (Яшнобод тумани) ёки “Assalom Do‘rmon yo‘li” (Мирзо Улуғбек тумани) турар-жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар қуёшсевар ва меҳмондўст Туркияда дам олиш имкониятига эга бўладилар. Бир тасаввур қилинг, сиз орзу қилган хонадонда янги ҳаётга қадам қўйишингиз – Усмонийлар салтанатининг қадимий ва бой меъморий меросидан тортиб, Ўрта ер денгизидан янги тутилган балиқлардан тайёрланган ажойиб таомни тановул қилишингиздан бошланса не ажаб!

Худди шу мақсадда “Golden House” ишлаб чиқувчиси “Assalom, Туркия!” акциясини бошлайди ва мазкур акция доирасида янги хонадон соҳиблари икки кишилик унутилмас саёҳат, юксак парвоз, ажойиб меҳмонхонада яшаш ва бир умрга татигулик ижобий таассуротларга эга бўладилар!
“Assalom” турар-жой мажмуаларидаги барча хонадонлар харидорлари акцияда иштирок этиш имконига эгадирлар. Туркияга икки кишилик таътилни ютиб олиш учун эса қуйидагилар зарур:

• шахсий ёки ипотека маблағлари ҳисобидан фойдаланган ҳолда хонадон учун тўловни олдиндан 100 фоизга амалга ошириш;

• купонни тўлдириш;

• купонни “Golden House” марказий савдо офисида муҳрланган махсус қутига жойлаштириш.

Купон ҳар бир хонадон хариди вақтида берилади. Aгар кимдир бирваракайига бир нечта хонадонни харид қилса, албатта шунча миқдордаги бир нечта купонларга ҳам эга бўлади. Совға миқдори пул мукофотига алмаштирилган ҳолда берилмайди.

“Assalom, Туркия!” акцияси борасида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек “Assalom Maxtumquli”, “Assalom Sohil” ва “Assalom Do‘rmon yo‘li”даги турар-жой мажмуаларининг жойлашуви, нархлари, инфратузилмаси ва ипотека шартлари билан яқиндан танишиш учун Golden House савдо офисларига ташриф буюринг.

Assalom Maxtumquli турар-жой мажмуаси: Махтумқули кўчаси
Assalom Sohil турар-жой мажмуаси: Фарғона йўли кўчаси
Assalom Do‘rmon yo‘li турар-жой мажмуаси: Темур Малик и Дўрмон йўли кесишган кўча

Веб-сайт: gh.uz
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей