1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 апреля, 10:41 476 0

Тошкентда бир нечта тўлов терминалларини ўмариб кетганларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Улар икки кун ичида жами 5 та тўлов терминалларни унинг ичидаги пуллари билан ўғирлаб кетишган.
Тошкентда бир нечта тўлов терминалларини ўмариб кетганларга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Фото: Видеодан кадрлар
Жорий йил бошида Тошкент шаҳрида 7 дона тўлов терминалларини машинасига юклаб олиб кетиш орқали ўғирлик содир қилгани айтилган, муқаддам судланганлар – 1990 йилда туғилган Дилшод ва 1989 йилда туғилган Рамзиддин исмли шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида суд ҳукми ўқилди.

Суд терговида аниқланишича, улар жиноий тил бириктириб, 2020 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудида ўрнатилган жами қиймати 27 млн 635 минг 850 сўм бўлган 2 дона банкоматни ҳамда уларнинг ичидан жами 4 млн 963 минг сўм пулларни ўмарган.

Бундан ташқари улар 2021 йил 2 январь куни ҳам такроран жиноят содир этиб, бир кун ичида Яшнобод туманининг икки ҳудудида ва Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган жами қиймати 62 млн 635 минг 850 сўм бўлган 3 та тўлов терминалларини ҳамда уларнинг ичидан жами 6 млн 97 минг сўм миқдоридаги пулларни ўғирлаган.

Суд терговида аниқланишича, судланувчилар, аввалроқ айтилганидек, 7 та тўлов терминалларни эмас, балки 5 та тўлов терминалларни ичидаги пуллари билан ўмариб кетишган.

Суд судланувчилар, жабрланувчиларнинг кўрсатмаларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, Дилшод ва Рамзиддин исмли шахсларни ЎзРЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, уларга шу моддага асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

Судланувчилардан жабрланувчилар фойдасига моддий зарар солидар тартибда ундириш белгиланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей