1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
3 апреля, 09:55 738 0

Ўзбекистонда биринчи марта коронавируснинг тўлиқ геномлари ўқилди

Натижада, Ўзбекистондаги COVID-19 вариантларидан 18 тасининг шажарадаги ўрни аниқланди. 
Ўзбекистонда биринчи марта коронавируснинг тўлиқ геномлари ўқилди
Фото: ЎзА
ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан коронавируснинг тўлиқ геномлари биринчи марта Ўзбекистонда ўқилди ва биоинформатик таҳлил ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Фанлар академиясининг Матбуот хизмати маълум қилди.  

Натижалар коронавирус геном маълумотлари учун очиқ маълумотлар тармоғи – GISAID маълумотлар базасига жойланган ва тегишлича расмийлаштирилган. Бу билан Ўзбекистон ўз ҳудудида коронавируснинг барча вариантларини ДНК кетма-кетлигининг тўлиқ секвенлаган 50 та мамлакат қаторига кирди.

Қайд этилишича, олимлар томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология ва жамоат соғлиғи бошқармаси ҳамда Biogen Med хусусий клиникасидаги бирламчи вирус юқтиргани тасдиқланган фуқароларининг 62 нафаридан намуналар олинган ва янги авлод секвенатори ёрдамида уларнинг 32 та геноми тўлиқ секвенлаш орқали таҳлил қилинган. Бошқача қилиб айтганда, 29 903 нуклеотиддан иборат ДНК кетма-кетлиги ўқилди. 

Шунингдек, олимлар қатор биоинформатик таҳлиллар ёрдамида (Nextclade) Ўзбекистонда тарқалган вирус вариантлари ҳозиргача ўқилган коронавирус маълумотлар базасидаги геномлар билан солиштирди. Натижада, Ўзбекистондаги COVID-19 вариантларидан 18 тасининг шажарадаги ўрни аниқланди. Унга кўра, Ўзбекистонда учраётган COVID-19'нинг вариантлари GR (20В) ва S (19В) гуруҳларига мансублиги аён бўлди. 

Шажаранинг GR (20В) тармоғида Ўзбекистон билан биргаликда асосан Европа, Осиё, Африка ва Австралия қитъаси вакиллари жойлашган бўлса, S (19В) гуруҳида эса Осиё ва Африкага хос вирус геномлари жойлашган. Бу ушбу иккита гуруҳ орқали Ўзбекистонга кириб келган вирусларнинг манбаи битта эмаслигини англатади.

Маълумот учун, SARS-CoV-2 вирусининг геном маълумотлари илк бора 2020 йилнинг январь ойида Хитойда аниқланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей