1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
2 апреля, 22:12 528 0

Миллий гвардия ходими хизмат автомобилида фуқарони уриб кетди

Фарғонада белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича ҳарбий прокуратура томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Миллий гвардия ходими хизмат автомобилида фуқарони уриб кетди
Фото: t.me/trolluz
Миллий гвардия Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 2 апрель куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига тегишли бўлган “УАЗ Пикап” автомашинасида ЙТҲ содир этилган. 

Ушбу хизмат автомашинаси ҳайдовчиси С.Ш. хизмат юзасидан “Фарғона-Водил” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н.ни уриб юборган. 

Ҳарбий хизматчи автомашинада фуқарони шифохонага олиб борган. Аммо, жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ бўйича Фарғона вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хизмат автомашинаси прокуратура ихтиёрига топширилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей