1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
2 апреля, 14:38 876 0

Расман: 2023 йил Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Ушбу мусобақа нафақат Ўзбекистон, балки минтақада илк бора ташкил этилаётгани айтилмоқда.
Расман: 2023 йил Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
Фото: Иллюстрация
Бугун, 2 апрель куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида “Спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақага тайёргарлик масалалари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 

Айни пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб турган AIBA раҳбари Умар Кремлёв иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2023 йил катталар ўртасида бокс бўйича ўтадиган жаҳон чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилиши расман эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу мусобақа нафақат Ўзбекистон, балки минтақада илк бора ташкил этилади.

2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионатида Париж–2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар ўйналади.

Аввалроқ, Москва мезбонлик қилиши керак бўлган самбо бўйича Жаҳон чемпионати Тошкентга берилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей