1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 апреля, 13:25 365 0

“Тошшаҳартрансхизмат” Velo City лойиҳасини тақдим этди

Тошкентнинг 4 та нуқтасида bike sharing тизими ташкил этилади. Компания аҳолидан пилот лойиҳа бўйича ўз фикрини билдиришини сўради.
“Тошшаҳартрансхизмат” Velo City лойиҳасини тақдим этди
Фото: "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ
“Тошшаҳартрансхизмат” велосипед тураргоҳлари, велосипед ижара марказлари ҳамда bike sharing хизматларидан фойдаланиш учун электрон тўлов инфокиоскларини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳани тақдим этди.

Ҳозирда, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан бошланғич пилот лойиҳа сифатида Тошкент шаҳрининг 4 та нуқтасида bike sharing тизимини ташкил этиш режаллаштирилган.

Аҳоли пойтахтда велосипедларни ижарага бериш тартибининг дастлабки таклиф лойиҳаси бўйича ўз фикрини ушбу ҳаволада билдириши мумкин.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида умумий узунлиги 606 км ташкил бўлган велосипед йўлакларини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва маҳаллий давлат идоралари томонидан 12,4 км узунликдаги велосипед йўлакчалари аҳоли фойдаланиши учун топширилган.

Аввалроқ, “Тошшаҳартрансхизмат” автобус, тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари учун мўлжалланган йўлак лойиҳасини тақдим қилганди.



Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей