1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 апреля, 09:25 264 0

2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрддан кўп маблағ талон-торож қилинган

Президент ўтказилган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцияга тўхталди. 
2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида 30 млрддан кўп маблағ талон-торож қилинган
Фото: president.uz
Ўтган йили тизимда 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган. Шунинг учун, йиғилишда таъсирчан назорат тизимини ўрнатиб, ажратилаётган маблағлар жойига етиб бориши, дори-дармон ва тиббиёт ускуналарининг очиқ-ошкора сотиб олиниши, пуллик хизматлардан тушумлар мақсадли ишлатилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, кадрлар масаласига ҳам эътибор қаратилди. Чекка ҳудудларда эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, “Қишлоқ шифокори” дастури қабул қилинган эди. Бундай жойларда ишламоқчи бўлган шифокорларга 30 млн сўм пул берилиши белгиланиб, бунга бюджетдан 20 млрд сўм ажратилган. Лекин, орадан 4 ой вақт ўтган бўлса-да, бирорта талабгор билан шартнома имзоланмаган. Ушбу олис ва чекка ҳудудлар учун 220 та шифокор зарур. Бундан ташқари, ҳудудларда 10 минг нафар тор мутахассис етишмайди.

Шу боис келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотаси икки бараварга оширилиши белгиланди. Ушбу янги тизимда ординаторлар ўқув жараёнининг ярмини олийгоҳ ва ихтисослашган марказларда, қолган ярмини эса иш жойида давом эттиради. Вилоят ҳокимлари ўз ҳудуди учун зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун маҳаллий бюджетдан грант ажратади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей