1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
2 апреля, 08:26 193 0

COVID-19’га қарши эмлашнинг биринчи кунида 5 мингдан ортиқ фуқаро ихтиёрий эмланди

Вакцинацияда ихтиёрий қатнашганларнинг қарийб 1 900 нафарини 65 ёшдан ошган фуқаролар ташкил қилган.
COVID-19’га қарши эмлашнинг биринчи кунида 5 мингдан ортиқ фуқаро ихтиёрий эмланди
Фото: ССВ
Вакцинациянинг илк кунидаёқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланган, дея хабар бермоқда ССВ.  

Шундан, 1 апрель ҳолатига кўра, 1871 нафар 65 ёшдан юқори фуқаро ва 3147 нафар тиббиёт ходими эмланди.

Вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этган. 

Эмлаш кўрсаткичлари бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар), Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилди.

Эслатиб ўтамиз, эмлашнинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей