1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
2 апреля, 08:13 233 0

Рамазон ойида 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бўлади

Қайд этилишича, хатми Қуръон масжидларда таровеҳ намозларида бўлиб ўтади.
Рамазон ойида 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бўлади
Фото: uzbekistan.travel
Жорий йил Ўзбекистон масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Шунингдек, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ўзининг расмий Telegram каналида маълум қилди.

“2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз”, - дейилади ЎМИ хабарида.

Маълумот учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган.

Аввалроқ 2021 йилда масжидларда Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей