1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 апреля, 17:54 400 0

Самарқандда 8,6 метрли кўприк узлуксиз ёғган ёмғир сабаб иккига бўлиниб кетди

Ижтимоий тармоқларда ушбу кўприкнинг 2020 йил ноябрь ойида қурилгани айтилганди.
Самарқандда 8,6 метрли кўприк узлуксиз ёғган ёмғир сабаб иккига бўлиниб кетди
Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида эканлиги айтилган кўприкнинг қулаб тушгани тасвирланган сурати тарқалди. Шунингдек, суратга берилган изоҳда кўприк 2020 йил ноябрь ойида қурилгани айтилади.

ЎзА мухбирига кўра, қулаб тушган кўприк ҳақиқатда ҳам Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги Миркан ва Дарға маҳаллалари орасидаги (узунлиги 8,6 м) кўприк, аммо ушбу Миркан кўприги ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, 2020 йилнинг ноябрида эмас, 1971 йилда фойдаланишга топширилган.  

Жала ёғиши натижасида пайдо бўлган кучли сув оқими “Болтали-Боғолони-Зиёвуддин” автомобиль йўлининг 14-километридаги зовур устидан ўтувчи кўприк қирғоқларини емириб, айнан ана шу эски кўприкни чўктириб юборган.

– Биринчи галда мактаб ўқувчиларининг ўқув машғулотларига хавфсиз қатновини тиклашимиз керак эди. Бундан ташқари транспортлар учун ҳам нимадир қилмасак бўлмасди. 50 йиллик эски кўприкни кенгайтириб, қайтадан қуришимизга тўғри келади ва бунга кучимиз ҳам етади. Аммо озгина вақт керак, - дейди Пахтачи туман ҳокими М. Ҳамдамов.

Айни пайтда “Болтали-Боғолони-Зиёвуддин” йўналиши бўйлаб транспортлар қатнови тўлиқ йўлга қўйилди. Шунингдек, аввалгига қараганда мустаҳкам ва замонавий янги кўприкни қуриш бўйича ҳам лойиҳалар ўрганилиши бошлаб юборилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей