1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
1 апреля, 15:04 313 0

Андижон ва Навоий вилоятларининг бош солиқчилари ўзгарди​​​​​​​

Солиқ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Андижон ва Навоий вилоятларининг бош солиқчилари ўзгарди​​​​​​​
Ўзбекистон президенти фармойишига асосан, Насимов Равшанжон Азимович Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Р. Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини “иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У бунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Шунингдек, президент фармойиши билан, Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

А. Ботиралиев 1977 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2001 йилда Фарғона давлат университетини “иқтисодиёт” мутахассислиги, 2004 йилда Банк-молия академиясини “Солиқлар ва солиққа тортиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди. Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей