1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
1 апреля, 11:53 288 0

2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади

Ҳукуматнинг давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилишга оид қарори қабул қилинди.
2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади
Фото: president.uz / Иллюстрация
2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади. Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

–  давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади:
–  давлат иштирокидаги камида 20 та корхона акциялари бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этилади;
–  давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сони 2025 йилга қадар 30 фоизгача етказилади. 

2021 йил 1 июлдан давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этилади.

Шунингдек, акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига (листингга) киритилган ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида “мувофиқлик тизими” (комплаенс) хизмати ташкил этилади.

2022 йил 1 январдан эса стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (олтин акция) бекор қилинади. Ижро этувчи орган ва кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари 1 йилдан 3 йилгача узайтирилади.
Давлат улуши бўйича давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзолигига номзодларни танлов асосида аниқлаш амалиёти босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, cтратегияга кўра:

– давлат иштирокидаги корхоналар раҳбарлиги ва ижро этувчи орган аъзолигига номзодларни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;
– давлат хизматчиларининг бир вақтнинг ўзида давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи раҳбари (аъзоси) лавозимларини эгаллаши амалиётлари бекор қилинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей