1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
31 марта, 09:56 250 0

Оммавий тартибсизликка ёки фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга даъват қилганлар 10 йилгача қамалиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тегишли қўшимчалар киритилди.
Оммавий тартибсизликка ёки фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга даъват қилганлар 10 йилгача қамалиши мумкин
Фото: proacademy.uz
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.  

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 201-1-модда билан тўлдирилди.

Энди фуқароларни Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан 80 бараваригача (14,7 млн – 19,6 млн сўм) миқдорда жарима солинади.

Жиноят кодексининг 244-моддаси биринчи ва иккинчи қисми қуйидагича тўлдирилмоқда:

Оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш – БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Агар ушбу хатти-ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилинса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей