1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 марта, 16:47 674 0

Андрей Кубатиннинг COVID-19’дан ўлишида шифокорларнинг ҳаракати ўрганиб чиқилди

Зангиота тумани прокуратураси тегишли хизмат текшируви ҳамда экспертиза хулосаларига асосан шифокорларга нисбатан жиноят иши кўзғатишни рад этди.
Андрей Кубатиннинг COVID-19’дан ўлишида шифокорларнинг ҳаракати ўрганиб чиқилди
Фото: Андрей Кубатин / Facebook
Жорий йил 28 январь куни Клара Сахарова укаси Андрей Кубатиннинг ўлимида тиббиёт ходимларининг ҳаракатига баҳо беришни сўраб қилган мурожаати тарқалганди. 

Марҳум тарихчи олим Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус 2-сон Зангиота шифохонасига 13 октябрда ётқизилиб, 26 октябрда вафот этган.  

Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 2021 йил 28 январь куни комиссион суд-тиббий экспертизаси тайинланган.  

Тегишли хулосага кўра, Андрей Кубатин, “COVID-19 инфекцияси, оғир кечиши, асорати икки томонлама шифохонадан ташқари интерстициал полисегментар пневмония, нафас етишмовчилиги III-даража, эндоген интоксикация, ўпка шиши, ўпка юрак қон томири етишмовчилиги 3-даражаси, ҳамроҳ гипертония касаллиги, семизлик 1-2-даражаси, шунингдек, полиорган етишмовчилик туфайли вужудга келган ўткир ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, ССВ томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасида, беморга нисбатан ташхис тўғри қўйилганлиги кўрсатилган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, туман прокуратураси томонидан 2021 йил 28 февраль куни жиноят ишини кўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, марҳум Aндрей Кубатин 2017 йилда Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хиёнат қилиш) билан айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган. 

Олим ўзининг айбсизлигини исботлаш учун 2,5 йил курашган ва 2019 йил 26 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция инстанциясида реабилитация қилинган ҳамда суд залидан озодликка чиқарилганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей