1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
30 марта, 14:39 376 0

Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети очилади

Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети очилади
Фото: president.uz
Бугун, 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирди.

Музокарада икки томонлама ҳамкорликда ҳали ишга солинмаган жуда катта имкониятлар борлиги таъкидланди. Шу боис асосий эътибор савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий алоқаларни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мамлакатлар ўртасида соғлиқни сақлаш, илм-фан ва таълим бўйича тажриба алмашиб келинаётгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, учрашувда жорий ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани, бундан ташқари шу ўқув йилида Тошкентда Дебрецен университети иш бошлаши айтиб ўтилди.

Бу соҳалардаги ишларни изчил давом эттириш, илм-фан ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ҳудудлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, ҳар йили Минтақалар форумини ўтказиш таклифини билдирди.

Венгрия томони ҳам қишлоқ хўжалиги, меваларни сақлаш ва қайта ишлаш, балиқчилик ҳамда уруғчилик соҳаларидаги илғор тажриба ва технологиялар билан алмашишга тайёрлигини билдирди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей