1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
30 марта, 14:12 360 0

Хусусий компанияларга ҳам COVID-19’га қарши пулли эмлаш ўтказишга рухсат берилади

Асосий хавф гуруҳларига кирмайдиган шахслар пулли асосда коронавирусга қарши эмланишлари мумкин.
Хусусий компанияларга ҳам COVID-19’га қарши пулли эмлаш ўтказишга рухсат берилади
Фото: t.me/vaksinauzb
Нодавлат тиббиёт муассасаларига ҳам коронавирус инфекциясига қарши пулли эмлашни амалга оширишига рухсат берилади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Асосий хавф гуруҳларига кирмайдиган шахсларни пуллик асосда эмлаш юқумли касалликларга қарши эмлаш мажбурияти бўлмаган нодавлат эмлаш пунктлари ва тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади. Табиийки, бундай ҳолатда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказлари томонидан эмлашни амалга ошириш талабларига жавоб берадиган ташкилотларга махсус рухсатнома берилади”, - деди Нурмат Отабеков.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей