1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
30 марта, 12:28 770 0

Фарғонада қўриқчига прокуратурага келган аёлларни “йўқотиш” топшириғи берилди

Фарғона вилоят прокуратураси “Комиловнинг 3 нафар аёлни йўқотиш топшириғи” юзасидан расмий баёнот берди.
Фарғонада қўриқчига прокуратурага келган аёлларни “йўқотиш” топшириғи берилди
Фото: UzNews.uz
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят прокуратурасига келган фуқароларни ўзини “Комилов” деб таништирган ходим “йўқотиш” ҳақида топшириқ берганлиги акс этган аудио тарқалди.  

Фарғона вилоят прокуратураси мазкур аудиохабар бўйича расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, ушбу аудоёзувда вилоят прокуратураси биносига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ўзаро суҳбати  қайд қилинган. Жараёнда прокуратура ходимлари иштирок этмаган.

Ҳозирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей