1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
30 марта, 11:41 336 0

Тошкентлик икки нафар йигит “АПС” пистолетини $2 мингга сотаётган вақтда ушланди — видео

23 ёшли икки йигит ушбу қуролни топиб олганини, кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келганини айтишган.
Тошкентлик икки нафар йигит “АПС” пистолетини $2 мингга сотаётган вақтда ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар ИИББнинг масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қурол савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 1998 йилда туғилган Рустам исмли фуқаро ўзида мавжуд бўлган ўқотар қуролни 2 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.

У 1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Улуғбек исмли ўртоғи билан топиб олганини, кейинчалик сотиш учун уни ўртоғининг хонадонида яширинча сақлаб келишганини айтади.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Улуғбек исмли фуқаронинг уйидан “АПС” ўқотар қуроли (пистолет) олинган ва холислар гувоҳлигида расмийлаштирилган. ИИББ Эксперт-криминалистика марказининг хулосасида қурол отишга яроқли деб топилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей