1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 марта, 08:43 399 0

Ўзбекистонда коррупция ҳолатларига қонун ҳужжатлари йўл қўяётгани маълум қилинди

Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева 226 та қонун ҳужжати экспертизадан ўтказилганда, 292 та коррупциявий омиллар мавжудлиги аниқланганини айтди.
Ўзбекистонда коррупция ҳолатларига қонун ҳужжатлари йўл қўяётгани маълум қилинди
Фото: senat.uz
Кеча, 29 март куни Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Олий Мажлиси Сенати раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Нарбаева мамлакатда коррупция ҳолатлари камаймаётгани, қонун ҳужжатларида буни келтириб чиқарувчи омиллар борлигини маълум қилди.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари экспертизадан ўтказилганда, 226 та қонун ҳужжатининг 65 тасида (29%) 292 та коррупциявий омиллар мавжудлиги аниқланган.

Қурилиш соҳасидаги 44 та қонун ҳужжати экспертизадан ўтказилганда, уларнинг ярмида (23 тасида) 124 та коррупциявий омил аниқланган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги 70 та қонун ҳужжатининг 13 тасида 41 та коррупциявий омил аниқланган.

Олий таълим соҳасидаги 96 та қонун ҳужжатининг 17 тасида 81 та коррупциявий омил аниқланган.

Давлат харидлари соҳасидаги 16 та ҳужжатнинг 12 тасида, яъни 75 фоизида 46 та коррупциявий омил аниқланган.

Ушбу омиллар сабабли 2019 йилда 59 та бу каби ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 162 тага ортган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей