1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
29 марта, 17:12 1519 0

Бекободда 9 синф ўқувчиси эр-хотиннинг шахсий маълумотларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

15 ёшли Маржона Х. 36 ёшли эркакдан хотини билан тушган шахсий фото ва видеоларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган. У буни Telegram аккаунти хотирасини тиклаш орқали қўлга киритган.
Бекободда 9 синф ўқувчиси эр-хотиннинг шахсий маълумотларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, 25 март куни 36 ёшли Муҳаммадориф Г. Бекобод шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилади.   

У аризасида турмуш ўртоғининг олдин ишлатган абонент рақамидан номаълум аёл қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Шаҳло В. билан унга тегишли ўзаро сурат ва видеоёзувларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун 5 млн сўм талаб қилаётганини маълум қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда, товламачи 500 АҚШ долларини олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум бўлишича, ушбу жиноятни 9-синф ўқувчиси 15 ёшли Маржона Х. содир этган. У Шаҳлога тегишли бўлган абонент рақамни сотиб олади ва ушбу рақамга Telegram аккаунти очиб, эски хотираларни тиклаши натижасида ўзга шахсларнинг фото ва видеосуратларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат бўйича вояга етмаган Маржона Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей