1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
29 марта, 08:51 369 0

ОТМларга 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди

Президент қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрлари 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган.
ОТМларга 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди
Фото: ЎзА
Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:  

биринчидан, давлат буюртмаси параметрлари доирасида ёшларни олий таълимга қамраб олишни кенгайтириш, давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

иккинчидан, жамиятда аёлларнинг ролини ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;

учинчидан, ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш бўйича кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари “quota.idm.uz” электрон портали орқали шакллантирилганлиги;

тўртинчидан, вазирлик ва идоралар, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёж юқори бўлган йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашда давлат гранти нодавлат олий таълим ташкилотларига ҳам берилиши;

бешинчидан, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини туман (шаҳар)лар кесимида тақсимлаш.

Давлат олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича бўлади:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланади.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;

молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни 2021 йил 1 сентябрга қадар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши белгиланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей