1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 марта, 12:28 1314 0

Қашқадарё вилояти ИИБ 8-синфдалигида ҳомиладор бўлган ўқувчи бўйича изоҳ берди

С.С. 8-синфдалигида аммасининг ўғли билан мажбуран жинсий алоқа қилади. Йигит қиз бу ҳақда ота-онасига айтса, уни ўлдириш билан қўрқитади.
Қашқадарё вилояти ИИБ 8-синфдалигида ҳомиладор бўлган ўқувчи бўйича изоҳ берди
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, Қашқадарёда 8-синф ўқувчи қиз фарзандли бўлгани, аммо жиноят иши томонларнинг вояга етмаганлиги сабаб тугатиб юборилгани ҳақида хабар бергандик. С.С. ва онасининг айтишича, туғилган боланинг отаси қўшни уйда яшовчи амманинг ўғли бўлган.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 6 март куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.   

Тергов давомида, Н.Ш ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли, ЖПКнинг 84-моддасини 1-қисми 7-бандига кўра айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини ҳаракатдан тугатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей