1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 марта, 11:48 354 0

Тошкентнинг 10 та марказий кўчасида пулли “стоянка”лар тармоғи қурилади

Бунда фойдаланувчи паркоматлардан фойдаланганлик учун тўловни олдиндан нақд ва нақд бўлмаган шаклда амалга ошириши лозим бўлади.
Тошкентнинг 10 та марказий кўчасида пулли “стоянка”лар тармоғи қурилади
Фото: РИА Новости / Иллюстрация
Ҳукуматнинг Тошкент шаҳри марказий кўчаларида пулли автомобиль тўхташ жойларини ташкил этишга оид қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, мазкур паркоматлар давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Низомга кўра, фойдаланувчи паркоматлардан фойдаланганлик учун тўловни олдиндан нақд ва нақд бўлмаган шаклда амалга ошириши лозим. Бунда фойдаланувчи паркомат ўрнатилган жойдан 10 дақиқа мобайнида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Фойдаланувчи автомобилни сақлаш учун паркоматда тўланган муддат ўтгандан сўнг автомобилни олиб чиқиб кетиши ёки кейинги муддатга тўловни ўрнатилган тартибда амалга ошириши керак.

Паркоматлардан бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бошқараётган олд ва орқа ойналарига “7.17” йўл белгиси тасвири туширилган автомобилларга ҳамда махсус (Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, ёнғин хавфсизлиги хизмати, тез тиббий ёрдам) автомобилларга улар бевосита автомобиль тўхташ жойи ҳудудида ўз хизматларини ўтаётган вақтда берилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳри марказий кўчаларидаги паркоматларда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган қисмларда ногиронлиги бўлмаган ҳайдовчилар автомобилни тўхтатиши ҳамда паркоматлардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши
маъмурий жазо қўлланиши учун асос ҳисобланади.

Бунда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши учун жарималар суммасининг 20 фоизи – ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармасига, 80 фоизи - хусусий шерикнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей