1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
27 марта, 10:35 515 0

Тошкент метросида “ов”га чиққан телефон ўғриси ушланди

У бир кунда метронинг турли бекатларида уч нафар фуқаронинг қўл телефонларини ўғрилаган.
Тошкент метросида “ов”га чиққан телефон ўғриси ушланди
Фото: ИИВ
Тошкент шаҳрида метрополитен бекатларида фуқароларнинг қўл телефонларини ўғрилаш билан шуғулланиб келган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 23 март куни Метрополитенда Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси (ХТБ)га фуқаро Р.Н. телефонини ўғрилатгани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида, шу куни соат 19:00 ларда Тошкент метрополитенининг “Мирзо Улуғбек” бекатида ёнида бўлган “Samsung-А70” русумли телефон аппаратини устки кийимининг ўнг чўнтагидан номаълум шахс томонидан ўғрилаб кетилганлигини айтган.

Мазкур аризага асосан, Метрополитенда ХТБ тезкор ходимлари томонидан Тошкент метрополитенининг “Буюк ипак йўли” бекатида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу жиноятни 1979 йилда туғилган Тошкент вилояти Паркент тумани “Сўқоқ” ҚФЙда яшовчи Б.Б. содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Б.Б.нинг ёнидаги буюмлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, эгнидаги курткаси ички чўнтагидан 3 дона ўзига тегишли бўлмаган уяли телефон аппаратлари топилиб, Метрополитенда ХТБ ихтиёрига олинган. Ушбу телефонлардан бири, яъни “Samsung-A70” русумли телефон аппарати фуқаро Р.Нга тегишлилиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, шу куни Б.Б. яна 2 маротаба ўғирлик содир этганлиги, яъни соат 14:00 ларда Тошкент метрополитенининг “Халқлар Дўстлиги” бекатида вояга етмаган фуқаро З.М.нинг “Redmi 6” телефон аппаратини ҳамда соат 19:00 ларда “Пахтакор” бекатида фуқаро Г.Д.нинг “Samsung-6 Grand Prime+” телефон аппаратини ўғрилаб олганлиги аниқланди.  

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар бўйича зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей