1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 марта, 09:26 386 0

Ўзбекистон Тожикистонда тарқалаётган полиомиелит бўйича кескин чора кўришни бошлади

Сурхондарё вилоятида касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида 5 ёшгача бўлган болалар оммавий эмланган.
Ўзбекистон Тожикистонда тарқалаётган полиомиелит бўйича кескин чора кўришни бошлади
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 18 март ҳолатига Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллигини (болалардаги мия ярим фалажи) келтирувчи поливирус (сПВВП2) 4 нафар болада аниқланганини маълум қилиб, барча давлатларга санитария-эпидемиологик хизматни кучайтиришни, касалликка қарши барчани эмлашни тавсия қилганди.  

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлаги хизмати полиомиелит касаллигининг олдини олиш ва тарқалишига қарши профилактик ва эпидемияга қарши чоралар кўришни бошлади.  
 
“Республикамизда полиомиелит касаллиги учрамайди, лекин чет давлатлардан кириб келган шахслар маҳаллий аҳолига юқтириши мумкин. Бугунги кунда Тожикистон ва Афғонистонда полиомиелит касаллиги аниқланмоқда. Ушбу давлатлар билан иқтисодий алоқалар яхши йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларнинг кириб-чиқиши учун шароитлар яратилган”, - дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, ўткир паралитик фалажни назорат қилиш бўйича эпидемиологик вазиятни ўрганиш учун Сурхондарё вилоятига мутахассислар сафари уюштирилган. 

Давлат чегарасининг санитария назорати пунктларида ва даволаш-профилактика муассасаларида ўткир шол фалажининг фаол эпидемиологик кузатувини кучайтиришни ташкил этиш ва 5 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тайёрлаш бўйича амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилган. 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳудудида ёввойи полиовируснинг 2-тури тарқалишини олдини олиш мақсадида 10-20 март кунлари 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида оммавий эмлаш ўтказилди.

Полиомиелит – қандай касаллик? 

Полиомиелит – ўткир шол касаллиги бўлиб уни майда, ҳатто оддий микроскопда ҳам кўриб бўлмайдиган вируслар чақиради. Касаллик асаб тизими, айниқса орқа мияни шикастлайди ва жиддий асоратларни, ҳатто умрбод фалажлик ёки болалик ёшидаёқ ўлим ҳолатини олиб келиши мумкин.

Полиомиелит билан асосан 10 ёшгача бўлган болалар касалланади. Касалликнинг яширин даври ўртача 5-12 кун бўлиб, баъзида 35 кунгача давом этиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей