1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
26 марта, 11:55 584 0

Қашқадарёда тўйга тайёргарлик кўраётган қудалар ЙТҲда вафот этди — видео

Куёвнинг отаси, келиннинг холаси вафот этган ЙТҲда “Нексия”да 7 киши бўлган.
Қашқадарёда тўйга тайёргарлик кўраётган қудалар ЙТҲда вафот этди — видео
Фото: Видеодан кадр
21 март куни Муборак туманида куёв томони тўй камчиликларини тузатиш, келин томон эса қизни салонга олиб бориш учун кетаётганида ЙТҲга учради. Бу ҳақда Zamon кўрсатувида маълум қилинди.

Қуюқ туман сабабли “Нексия” юк машинасининг ортидан бориб урилган. Авария вақтида “Нексия”да 7 киши бўлган. 

ЙТҲ оқибатида воқеа жойида куёвнинг отаси, икки қариндош воқеа жойида, яна бир киши эса шифохонада вафот этган. Ҳалок бўлганлар орасида келиннинг ҳам холаси бўлган. Қолган уч киши эса ҳодисада омон қолган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей