1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 марта, 10:43 1815 0

Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади

Шунингдек, улар учун ҳар йили бир марта санаторийларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади.
Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади
Фото: president.uz
2021 йил 1 апрелдан бошлаб “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади. 

Бу ҳақда “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги президент фармонида белгилаб қўйилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 апрелдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:

– раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
– ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
– бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
– Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга оширилади. 

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида замонавий физиотерапия бўлими ташкил этилади. 

Шунингдек, 2021–2024 йилларда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олиши учун республика ОТМларида мақсадли квоталар ажратилади. 

2021 йил май ойидан “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта санаторийларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади. 

2021 йил 1 апрелдан “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида 1 нафардан кутубхоначи штат бирлиги жорий этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей