1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
25 марта, 19:11 303 0

Тошкент молия институтида ҳам ўқув жараёни 14 кунга “онлайн” ташкил этилади

Институт бунга “коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида” деб изоҳ берди.
Тошкент молия институтида ҳам ўқув жараёни 14 кунга “онлайн” ташкил этилади
Фото: Молия институти / Иллюстрация
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент молия институтида ўқув жараёни 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) босқичма-босқич масофавий шаклда ташкил этилади. Бу ҳақда институтнинг расмий каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу икки ҳафталик масофавий таълим талабалар учун белгиланмоқда. Институт ходимлари ва профессор-ўқитувчилари эса карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз вазифаларини бажарадилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат транспорт университетининг Aвиация транспорти муҳандислиги факултети 3-курс талабасида коронавирус аниқлангани ва шу сабабли факультет талабалари учун масофавий таълим шакли жорий қилингани айтилган эди.  

Шунингдек, Тошкентдаги Инҳа университети ҳам бир нафар талабасида коронавирус аниқлангани боис 14 кунга карантинга ёпилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей