1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
25 марта, 16:23 327 0

“Амирсой”га олиб борадиган йўлнинг чўкиши бўйича расмий изоҳ берилди

Автомобиль йўллари қўмитаси ҳолат мартда кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиши ортидан содир бўлганини маълум қилди.
“Амирсой”га олиб борадиган йўлнинг чўкиши бўйича расмий изоҳ берилди
Фото: Транспорт вазирлиги
Аввалроқ “Амирсой”га олиб борадиган йўлнинг 3-километрида йўл чўкиши кузатилгани, ИИВ ЙХҲББ дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча "Амирсой" томон ҳаракатланмасликларини сўрагани ҳақида хабар бергандик.
 
Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.

Қайд этилишича, март ойида “Амирсой” тоғ-чанғи курорти ҳудудида кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиб, намгарчилик меъёридан ортиши сабабли ҳудуддаги грунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш содир бўлган.

Ушбу геологик силжиш оқибатида кўчки ёриқларидан тахминан ҳажми 50 000 метр кубгача бўлган кўчки фаоллашган. 

Шу сабабли, “Амирсой” ҳудудига олиб борувчи автомобиль йўлининг 15-16 пикет, 19-20 пикет ва 33-34 пикет оралиқ қисмларида вақтинчалик йўловчи ва автотранспорт воситалари ҳаракати чекланди.

Тоғ жинсларининг силжиши, кучли сел келиши, грунтнинг ўта даражада меъёридан ортиқ намланиши таъсирида грунт кўчкиси ва бошқа табиий офат оқибатлари натижасида йўлларнинг вақтинча бир неча кунлаб ёпилиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Бу каби табиий офатлар ўз кўламига қараб автомобиль йўллари ҳолатига ва йўл бўйи инфратузилмаларига ҳам турли кўринишда таъсир ўтказади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей