1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 марта, 14:03 433 0

Тошкент – Андижон пуллик йўли автомобиллар учун қанча бўлиши айтилди — видео

Мутахассис мазкур йўналишда енгил ва юк автомобиллар учун белгиланган дастлабки ҳисоб-китобларни маълум қилди.
Тошкент – Андижон пуллик йўли автомобиллар учун қанча бўлиши айтилди — видео
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ЎзЛиДеП Пресс-клубида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Тошкент – Андижон пуллик йўлининг тахминий нархи қанча бўлишини айтди.  

Унга кўра, мазкур йўлда Қамчиқ довонидаги тезлик 60-70 км минимум этиб белгиланади. Йўлнинг қолган қисмида эса ҳайдовчилар 120-150 км тезликда ҳаракатланишлари мумкин.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, енгил автомобиллар учун белгиланган нархлар қуйидагича:

•  Тошкент – Андижон: 5 АҚШ доллари атрофида;
•  Тошкент – Ангрен: 1,7 АҚШ доллари атрофида;
•  Тошкент – Қўқон: 1-2 АҚШ доллари атрофида.

Тошкент – Андижон йўналишида юк автомобиллари учун нархлар – 20 АҚШ долларини ташкил қилади.

Тошкент – Самарқанд йўналишида 300 кмли йўл учун 5-6 АҚШ доллари атрофида бўлади.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей