1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 марта, 15:43 345 0

Чет эл фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқланди

Бундан буён хорижий ишчилар фақар йирик компаниялар томонидан, шартнома билан белгиланган муддатга жалб қилинади.
Чет эл фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқланди
Фото: Миграция агентлиги
Чет эл фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш бўйича янги тартиб тасдиқланди. Бу ҳақда Россия Қурилиш вазирлиги томонидан 12 март куни имзоланган янги буйруқда айтиб ўтилган.  

Россия Федерациясида Коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича оператив штабининг 2021 йил 14 январда бўлиб ўтган мажлиси протоколида Россия иқтисодига хорижий ишчиларни жалб қилиш алгоритми тасдиқланган.

Янги алгоритм Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб унда қуйидаги асосий босқичлар мавжуд:

1.  Меҳнатга жалб қилиш “Работа в России” Умумроссия вакансиялар портали орқали амалга оширилади.  

2.  Хорижий ишчиларни қайси соҳаларга жалб қилиш мумкинлиги Россия Меҳнат вазирлиги томонидан ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

3. Хорижий фуқароларни ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналарга қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

– миллий, федерал ёки минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши;
– штатдаги ходимлари сони камида 250 нафар бўлиши;
– даромади 2 миллиард рублдан ортиқ бўлиши;
– солиқлардан қарзи йўқ бўлиши.

4. Юқоридаги талабларга жавоб берувчи Иш берувчи хорижий мамлакатда ўзига керакли мутахассисларни саралаб олади ва уларнинг тўлиқ паспорт маълумотларини йиғиб олади.

5. Иш берувчи "Работа в России" порталида хорижий ишчиларни ёллаш учун ариза, улар билан имзоланган шартнома ҳамда хорижий ишчилар рўйхатини жойлаштиради.

6. Иш берувчи аризасини Россия ҳудудий субъектининг хорижий ишчилар жалб қилиш бўйича муассасалараро махсус комиссия кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

7. Муассасалараро махсус комиссия қарорига асосан, аризаси тасдиқланган иш берувчилар жалб қилаётган хорижий ишчилар рўйхати ИИВ Миграция бўлинмаларига ва бошқа тегишли муассасаларга юборилади.

8. Хорижий ишчиларни барча санитар-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда Россияга олиб кириш иш берувчи томонидан амалга оширилади.

9. Россия ҳудудида хорижий ишчилар белгиланган тартибда дастлаб карантин, кейин тиббий кўрик, дактилоскопия ва бошқа жараёнлардан ўтиб патент расмийлаштиришади.

10. Иш фаолияти якунланганидан сўнг иш берувчи 3 кун ичида хорижий ишчиларни ўз ватанига қайтариши керак.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей