1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 марта, 11:53 452 0

Истанбулда ўзбекистонлик дея гумон қилинган шахс вафот этди. Уни таниганлар алоқага чиқиши сўралмоқда

Маълум қилинишича, у касаллик туфайли шифохонага тушиб қолган. Аммо аҳволининг оғирлиги сабаб унинг шахсига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган.
Истанбулда ўзбекистонлик дея гумон қилинган шахс вафот этди. Уни таниганлар алоқага чиқиши сўралмоқда
Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигига жорий йил март ойида юборилган факсограммада 2020 йил октябрь ойи бошларида кучли заҳарланиш оқибатида ҳушини йўқотган, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва мобил телефонига эга бўлмаган шахс Истанбул шаҳридаги “Göztepe prof. dr. Süleyman Yalçın şehir hastanesi”га ётқизилгани, кейинчалик “Cinar 2 Bakım Merkezi”га кўчирилгани маълум қилинган. 

Ушбу шахс интенсив терапия бўлимига ўтказилишидан олдин ўзини 1987 йилда туғилган “Саид Номатов” деб айтган (Ўзбекистон фуқароси бўлиш мумкин). 

“Бош консулхона ходимлари томонидан кўп маротаба шифохонага ташриф амалга оширилишига қарамасдан, шахснинг аҳволи ўта оғирлиги туфайли уни исми шарифи ва қайси давлат фуқароси эканлигига ойдинлик киритиш имкони бўлмади”, дейилади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабарида

У 23 март куни “Cinar 2 Bakım Merkezi”да вафот этган.  
  
Шу муносабат билан, Консуллик ушбу шахсни таниганлардан Истанбулдаги Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига  +90 (212) 3232037 рақами орқали мурожаат қилишларини сўрамоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей