1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
25 марта, 11:00 231 0

Orient Business Center: пойтахтдаги бизнес маскани

Golden House “А” тоифасидаги Orient Business Center бизнес-марказининг сўнгги қавати сотувга қўйилганини эълон қилди.

Orient Business Center: пойтахтдаги бизнес маскани

Golden House “А” тоифасидаги Orient Business Center бизнес-марказининг сўнгги қавати сотувга қўйилганини эълон қилди. Бу Тошкент учун тижорий кўчмас мулкнинг мутлақо янги туридир. Пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган замонавий офис биноси бизнес маскани ва муваффақият тимсолига айланиши муқаррар.

Orient Business Center кичик бизнес-шаҳарча бўлиб, замонавий дунёнинг барча керакли инфратузилмасини ўзида мужассам қилади. Ресторан, кафе, ошхона ва минимаркетларнинг борлиги одатда тушликни ташкиллаштириш учун кетадиган ходимларнинг қимматли вақтларини тежашга имкон беради. Бизнес-марказ ҳудудидан банк ҳам жой олади, шунингдек, мукаммал шароитлар яратиш мақсадида дорихона ва кимёвий тозалаш хизмати ҳам фаолият юритади. Энг асосий қулайлик шундаки, лойиҳада 200 сиғимли ерости автотураргоҳи ҳам кўзда тутилган.

Orient бизнес-марказини лойиҳалаштиришда Jones Lang LaSalle Incorporated Америка компанияси мутахассислари Тошкентдаги офисли кўчмас мулк бозорини таҳлил қилишди. Шу боис бизнес-марказ лойиҳаси қурилишнинг барча замонавий тамойиллари асосида амалга оширилган. Офисларни кабинет форматида ҳам, Open Space форматида ҳам ташкиллаштириш имконияти ажойиб ечим бўлиб хизмат қилди. Бино тарҳи қаватни 3 та қисмга ажратишга имкон беради. Бизнес-марказ харидорлари майдон форматини ўзлари мустақил белгилашлари ва ноёб муҳит яратишлари мумкин.

Одатда бизнес-тадбирлар қандай ташкиллаштирилганига қараб келишувлар натижаси ҳал бўлади. Ҳашаматли офис биноси бизнес-тадбирларни ўтказиш учун ажойиб имконият яратади. Конференц-заллари 300 нафар меҳмонни сиғдира олади ва тақдимотлар ўтказиш учун барча зарур техник ускуналар билан жиҳозланган.

Orient Business Center 11 қаватдан иборат бўлиб, энг юқори қисмида пойтахт манзараси очиладиган терраса (очиқ пешайвон) мавжуд. Марказнинг яна бир афзаллиги унинг Олой бозори ёнгинасида жойланганида, бу унинг фаол ҳаёт ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Бинодаги майдонлар сотуви қизғин суръатларда давом этмоқда, аммо харид учун биргина қаватдаги жойлар қолди. Шошилинг! Сизнинг муваффақиятингиз Orient Business Center билан ёрқинроқ ва улканроқ бўлади!

Майдон харид қилиш ҳақида батафсил маълумот олиш учун +99899-850-11-11 телефон рақамига қўнғироқ қилинг ёки Golden House савдо офисига ташриф буюринг.

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Orient Finans Bank, «Новомосковская» ТЖМ.

Веб-сайт: orientbc.gh.uz
Facebook: fb.com/goldenhousebusiness
Instagram: instagram.com/goldenhouse_business
Telegram: t.me/goldenhouse_business

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей