МИБ Korean and migrations агентлиги фаолиятидан зарар кўрганларга 8 млрд сўмдан ортиқ пулларни қайтарган
МИБ Korean and migrations хусусий бандлик агентлигидан ундирилган зарарни қайтариш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Фото: tergov.uz / Коллаж
Ўтган йилнинг 14 сентябрь куни Korean and migrations хусусий бандлик агентлиги масъулларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинганди.
Мазкур бандлик агентлик мутасаддилари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиниб, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланганди.
Аммо ижтимоий тармоқларда “Korean and migration” хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган фуқароларнинг етказилган зарарларни ололмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ушбу хабарларга изоҳ берди.
Қайд этилишича, 12 октябрь куни МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига 2 298 нафар фуқаролар фойдасига жами 19 804 169 257 сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Суднинг ҳукмига асосан, тергов давомида хатланган 7 524 716 290 сўм, 307 257 212 сўм ортиқча тўланган солиқларни, 254 632 846 сўмга баҳоланган Malibu, 154 114 000 сўмга баҳоланган Наманган вилояти Уйчи тумани “Кесканёр” МФЙда жойлашган ер участкасининг умумий майдони 661,7 кв.м бўлган идора бино-иншоотини ҳамда жами 201 181 173 сўмлик офис жиҳозларини жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланган.
Lada автомобили 76 870 000 сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда аукцион савдолари орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги турар жой объекти 116 582 000 сўмга баҳолатилган бўлиб, электрон онлайн-аукцион савдоси 15 апрелга тайинланган.
Бундан ташқари, Наманган вилояти, Уйчи тумани, Шифокор МФЙдаги савдо дўкони мутахассислар томонидан баҳолатиш ишлари олиб борилмоқда.
“Мазкур йиғма ижро иши алоҳида назоратга олинган бўлиб, ҳозирги кунда жабрланувчиларга етказилган зарарлари ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ундирилган пул маблағлари ундирувчиларга пропорционал тақсимланади”, - дейилади МИБ хабарида.
Поделиться:
Комментарии
Добавить комментарийПриветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку.
Написать нам в Telegram