1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 марта, 10:38 529 0

Эндиликда “загран” паспортни исталган ҳудуддан олиш мумкин

Аввалроқ, ўзбекстонликларнинг чет элга чиқиши 2021 йил январидан бошлаб фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган эди.
Эндиликда “загран” паспортни исталган ҳудуддан олиш мумкин
Фото: UzNews.uz
2021 йил 1 июндан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Бу ҳақда президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш мумкин. 

2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.

2021 йил 1 июлдан эса солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Маълумот учун, 2021 йил январдан ўзбекистонликларнинг чет элга чиқиши фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билангина амалга оширилиши белгилаб қўйилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей