1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
24 марта, 09:59 327 0

Фарғонада унаштирилган қизининг уйини ёқиб юборган йигит қамалди

Маст йигит ўч олиш мақсадида унаштируви бекор бўлган қизнинг уйини ёқиб, қарийб 264 млн сўмлик зарар етказди.
Фарғонада унаштирилган қизининг уйини ёқиб юборган йигит қамалди
Фото: UzNews.uz
Фотиҳаси бузилган йигит қизнинг уйини ёқиб юборди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Аниқланишича, бешариқлик Ҳамид қўшни қишлоқда яшовчи Ойгул билан унаштирилади. Аммо йигитнинг оилавий шароити оғир бўлгани сабабли тўй қилиш чўзилиб кетади. Орада Ҳамид ва қиз ўртасида келиб чиққан гап-сўзлардан кейин келиннинг онаси фотиҳани бекор қилади.

Ҳамид бир куни маст бўлиб, қизнинг уйига бориб тўполон қилади. Ички ишлар бўлимига ёзилган ариза асосида унга суд томонидан маъмурий жазо қўлланилди. 2020 йил 18 июнь куни маст ҳолатда кечаси Ойгулнинг уйига боради. Бу пайтда уйда ҳеч ким бўлмаган. 

Йигит уйга кириб, аламини нимадан олишни билмай, меҳмонхонадаги пардага ўт қўйиб юборади. Олов катталашиб ушбу хонадон ва эгаларига тегишли бўлган уй-рўзғор буюмлари, кийим кечаклари, шунингдек, бир қатор ҳужжатлар ҳам ёниб кетган.

Содир этилган ёнғин натижасида етказилган зарар миқдори 263 миллион 975 минг 196 сўм эканлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Ҳ.Ж.га узил кесил уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, унга қўлланилган эҳтиёт чораси бекор қилинди ва суд залидан қамоққа олинди. Жабрланувчи фойдасига эса етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей