1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
24 марта, 09:43 223 0

Наманганда 19 ёшли йигитни поезд уриб кетди

Ҳодисага унинг кулоқчинда темир йўлдан кетаётгани сабаб бўлган.
Наманганда 19 ёшли йигитни поезд уриб кетди
Фото: Иллюстрация
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 21 март куни соат 11:40 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида Ровустон бекатидан Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган Қўқон локоматив депоси машинисти 2002 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.  

19 ёшли фуқаро ҳодиса вақтида кулоқчиндан фойдаланган ҳолда темир йўл изидан кетаётган бўлган.

Оқибатда, фуқаро бош мия лат ейиши, жағ суягини синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей