1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 марта, 20:49 682 0

1 июндан 18 турдаги ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинади

Ўзбекистонда ваколатли давлат ташкилотлари мазкур ҳужжатларни “Электрон ҳукумат” платформаси орқали қабул қилади.
1 июндан 18 турдаги ҳужжатларни аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинади
Фото: Адлия вазирлиги
Президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.

Қуйидаги фактларни тасдиқловчи:

•  руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
•  наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
•  судланганлик;
•  манзил-маълумот ахбороти;
•  фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги;
•  турар жойнинг майдони;
•  солиқ қарзи бор ёки йўқлиги;
•  солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
•  пенсия ва нафақа миқдори;
•  пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
•  никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги;

Қуйидаги ҳужжатларни:

•  шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
•  шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
•  тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
•  кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
•  меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
•  олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари; 
•  иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиши бекор қилинади.

Кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларнинг давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб ҳисобланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей