1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
23 марта, 19:52 466 0

Қуролли Кучлар Бош штабига янги раҳбар тайинланди

Президент фармони билан, вазирлик тизимида иккита тайинлов амалга оширилди.
Қуролли Кучлар Бош штабига янги раҳбар тайинланди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фармонга кўра, полковник Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди ва у Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган.

Бундан ташқари, полковник Шавкат Ҳусанбоевич Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей