1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 марта, 19:32 243 0

Президент Худойберди Тўхтабоевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

22 март куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида вафот этганди.
Президент Худойберди Тўхтабоевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Танзила Норбоева, Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов, Ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саидов, Ўзбекистон санъат арбоби, адабиётшунос Иброҳим Ғафуров Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Президент Матбуот хизмати ҳамдардлик матнини эълон қилди.

—  Мустақиллик йилларда адибнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти янада ёрқин намоён бўлди. У ёш авлод вакилларини юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратиш билан бир қаторда, жамиятимизда адабиёт ва китобхонликни кенг тарғиб қилишга ҳам муносиб ҳисса қўшди.

У тажрибали ижодкор, жонкуяр ташкилотчи сифатида кўплаб ёш истеъдод эгаларига устозлик қилди.

Худойберди Тўхтабоевнинг ўзбек адабиёти ва санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон халқ ёзувчиси”, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонлари, Ўзбекистон Давлат мукофоти ҳамда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган эди.

Атоқли ёзувчи, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Худойберди Тўхтабоевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади, - дейилади ҳамдардлик матнида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей