1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 марта, 16:47 326 0

Россия ўзбекистонлик талабалар учун мамлакатга киришга рухсат бермаган – Ўзбекистон элчихонаси

Статистик маълумотларга кўра, Россияда Ўзбекистоннинг 35 мингга яқин фуқароси таҳсил олади. Айни пайтда эса уларнинг 7 мингга яқини Россияга кира олмаяпти. 
Россия ўзбекистонлик талабалар учун мамлакатга киришга рухсат бермаган – Ўзбекистон элчихонаси
Фото: Иллюстрация / ЎзА
Ўзбекистон элчихонасининг маълум қилишича, Россия ОТМларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларга пандемия билан боғлиқ чеклов чоралари туфайли мамлакатга кириш ҳали очилмаган.

Қайд этилишича, Россия Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган чет эллик талабаларнинг ушбу мамлакатга кириб келиш тартибига кўра, фақат "Роспотребнадзор" томонидан хавфсиз эпидемиологик вазиятга эришган мамлакат сифатида тавсия этилган давлатлар фуқаролари Россияга таълим олиш мақсадида кириши мумкин. 

Рўйхатга жами 25 мамлакат киритилган, аммо ушбу рўйхатда Ўзбекистон йўқ.

Ўтган йил охирида эълон қилинган статистик маълумотларга қараганда, Россия таълим муассасаларида Ўзбекистоннинг 35 мингга яқин фуқароси таҳсил олади. Айни пайтда эса уларнинг 7 мингга яқини Россияга кира олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати чет эллик талабаларга мамлакатга киришга рухсат бергани ҳақида маълум қилинган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей