1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
23 марта, 12:27 326 0

Бухорода $22 мингга Москвага сохта авиачипта сотган фирибгарлар ушланди

Икки киши 17 нафар фуқарога ҳар бири $1 300 бўлган сохта авиачипталар тайёрлаб беради.
Бухорода $22 мингга Москвага сохта авиачипта сотган фирибгарлар ушланди
Фото: UzNews.uz / Иллюстрация
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, сохта чипталарни тайёрлаган фуқаролар С.С. ва С.Р.лар қўлга олинди.

Аниқланишича, улар 17 нафар фуқарони Россияга киришга рухсат берувчи ҳужжатларни танишлари орқали олиб беришга ишонтиради. Бунинг эвазига фирибгарлар уларнинг ҳар биридан $1 300 дан олиб, “Бухоро – Жуковский” чартер авиарейсига сохта чипталарни тайёрлаб бериб, жами 22 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Ушбу ҳолат бўйича С.С. ва С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей