1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 марта, 12:22 139 0

Янгиҳаёт туманида ишсизларга кунлик ва доимий иш топишда кўмаклашувчи марказ очилди — фото

Марказда ишчилар шартнома асосида вақтинчалик иш қуролларини ҳам ижарага олишлари мумкин.
Янгиҳаёт туманида ишсизларга кунлик ва доимий иш топишда кўмаклашувчи марказ очилди — фото
Фото: Янгиҳаёт туман ҳокимлиги
Янгиҳаёт туманида “Кунлик ишчилар маркази” ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган марказ ишсиз фуқаролар учун кунлик ва доимий иш топиш учун кўмак беради. Хусусан марказда  рўйхатга олиш хонаси, 150 ўринли дам олиш хонаси, 32 ўринли ошхона, 16 ўринли шахмат-шашка ўйинлари, китоб ва газета-журнал мутолаа қилиш учун хоналар ажратилган.

Бундан ташқари, ишчилар шу ернинг ўзида вақтинчалик иш қуролларини ҳам шартнома асосида ижарага олишлари мумкин.




Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей